ЎзА Ўзбек

09.07.2018 19:13 Чоп этиш версияси

Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон чемпион

Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон чемпион Тошкентда 16 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё футбол уюшмалари (CAFA) U16 чемпионати бугун ниҳоясига етади.

Мусобақанинг сўнгги турида Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари беллашди. Қизғин ва муросасиз баҳсда ўзбекистонлик ёшлар ўз тенгдошлари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Юртдошларимиз мазкур чемпионатдаги барча ўйинларида ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа ғолиби бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар чемпион!

photo5341301284873021761.jpg

photo5341611025029507486.jpg

photo5341611025029507487.jpg

photo5341611025029507488.jpg

photo5341611025029507489.jpg

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
13 542