ЎзА Ўзбек

16.03.2020 Чоп этиш версияси

«Marca​» нашри Роналду ва коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумот тарқатди

«Marca​» нашри Роналду ва коронавирус билан боғлиқ ёлғон маълумот тарқатди

«Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду меҳмонхоналарини касалхоналарга айлантиргани ҳақидаги маълумот сохта бўлиб чиқди.

Ушбу хабар даставвал «Marca​» нашрида эълон қилинган ва орадан бир соат ўтиб, ўчириб ташланди, деб ёзади Goal.

Роналдунинг яқин дўсти, журналист Ману Сайнс эса «Marca​» тарқатган хабарни сохта эканини алоҳида урғулаб:

«Криштианунинг Португалиядаги меҳмонхоналарини касалхоналарга айлантириши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга яқин эмас. Сохта янгиликлардан сақланинглар», деб ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, пандемия даражасигача етиб борган мазкур вирусдан айни вақтга қадар бутун дунё бўйича қарийб 170 минг нафар инсон инфекцияланган.

5 543
ЎзА