ЎзА Ўзбек

15.04.2019 15:12 Чоп этиш версияси

Мануэль Нойер яна жароҳат олди

Мануэль Нойер яна жароҳат олди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби посбони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган “Фортуна”га қарши баҳсда жароҳат олиб, 53-дақиқада захирага олинди.

Клуб шифокорлари 33 ёшли дарвозабоннинг жароҳати ҳақида тўхталиб ўтишмади, бироқ, улар камида 2 ҳафта мобайнида майдонга туша олмаслигини тасдиқлади. Шунингдек, "Бавария" марказий ҳимоячиси Матс Хуммельс ҳам сонидан олган жароҳати боис, бир неча машғулотларни ўтказиб юборадиган бўлди.

Маълумот учун, Нойер жорий мавсум Бундеслигада жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 22та гол ўтказиб юборди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 507