ЎзА Ўзбек

10.05.2020 Чоп этиш версияси

Манега “Реал” қизиқмоқда, “Ливерпуль” уни қўйиб юбормоқчи эмас

Манега “Реал” қизиқмоқда, “Ливерпуль” уни қўйиб юбормоқчи эмас

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси сенегаллик Садио Мане жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. 

Маненинг клуб билан тузилган ҳозирги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Бироқ “Ливерпуль” раҳбарияти унга Мадриднинг “Реал” жамоасидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлагач, янги шартнома таклиф қилишга қарор қилган. 

Мане “Ливерпуль” сафига 2016 йил “Саутгемптон”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 161 ўйинда майдонга тушди ва 77 гол ҳамда 34 голли узатмага муаллифлик қилди. 

3 614
ЎзА