ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизнинг энг кучли ёш боксчилари аниқланди

Мамлакатимизнинг энг кучли ёш боксчилари аниқланди

Андижон шаҳрида бокс бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 300 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Чемпионатда Саётбек Камолмирзаев, Авазжон Йўлдошев, Дилшод Абдувалиев, Мирзабек Мирзахалилов, Фирдавс Жумёзов, Асилбек Маҳаммаджонов, Сирожиддин Жожакметов, Логин Петров, Нодирбек Примбердиев, Зафарбек Бозоров ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат биринчилигида яхши натижа кўрсатган боксчилар терма жамоа сафидан жой олади ва келгусида ўтадиган нуфузли мусобақаларга тайёрланади.

1 749
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА