Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 13:18 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизнинг энг кучли атлетлари аниқланди

Тошкент шаҳридаги “Шифокор” стадионида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда икки юздан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Чемпионатнинг диск улоқтириш баҳсида Одил Комилов, Максим Мутасов, Обид Уришев, Яҳё Турғунов ўз ёш тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, хотин-қизлар баҳсида Светлана Прошкина, Жумагул Парпиева, Ригина Адашбоева, Валерия Мадаминова ғолиб деб топилди.

Найза улоқтириш бўйича Иван Зайцев, Александр Свечников, Умиджон Эгамов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Анастасия Свечникова, Санобар Эркинова ҳамда Зебо Камолиддинова хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпиони бўлди.

Босқон улоқтириш бўйича катталар ўртасида Жалолхон Тиллаволдихўжаев ва Анастасия Асланду, ёшлар ўртасида Шермуҳаммад Мусулмонов ва Асалхон Мухторова, ўсмирлар ўртасида Умид Ҳасанов ва Татьяна Норматовага тенг келадигани топилмади.

Баландликка ва узунликка сакраш бўйича баҳсларда Дмитрий Мельситов, Иван Денисов, Надия Дўсанова, Оксана Молчанова ғалаба қозонди. Ядро улоқтириш бўйича Сергей Дементьев ва София Бурҳонова олтин медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 037






Все о погоде - Pogoda.uz