Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 15:13 Чоп этиш версияси

“Мактаблар лигаси” старт олди

“Мактаблар лигаси” старт олди Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси умумтаълим мактаблари ўртасида “Мактаблар лигаси” тадбирларини ўтказишни бошлади.

12.jpg

“Мактаблар лигаси” мусобақасида умумтаълим мактабларининг 8-, 9-, 10-синф ўқувчилари баскетбол, волейбол ва гандбол бўйича беллашади. Лиганинг илк босқичи синфлараро бўлиб ўтади. Кейин мактаб, туман ва шаҳар босқичи ўтказилиши мўлжалланган. Эътиборли томони шундаки, мазкур мусобақаларда Тошкент шаҳридаги 284 та мактабда таҳсил олаётган 30 минг 672 нафар ўқувчи иштирок этади.

13.jpg

Пойтахтнинг Миробод туманидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мазкур спорт мавсуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
13 247