ЎзА Ўзбек

19.08.2018 21:15 Чоп этиш версияси

Магомед Ибрагимов – бронза медали соҳиби!

Магомед Ибрагимов – бронза медали соҳиби! Осиё ўйинларининг дастлабки кунги беллашувлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларининг 97 кг. вазн тоифасидаги спортчиларнинг бронза медали учун ўтказилган баҳсида ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов япониялик Яамагучи Такешига қарши гиламга кўтарилди.
Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, қизиқарли кечган баҳс ҳамюртимизнинг 0:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Осиё ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

5 225