ЎзА Ўзбек

09.07.2019 Чоп этиш версияси

Мадинабону Маннопова Жанубий Кореяда совриндорга айланди

Мадинабону Маннопова Жанубий Кореяда совриндорга айланди

Бугун Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида таэквондо бўйича G2 тоифасига кирувчи “Chuncheon Open” халқаро турнирига старт берилди. Токио-2020 ёзги олимпиада ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.

Мусобақанинг дастлабки кунги баҳсларида қизлар ўртасида 49 кг.гача вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди. Қуръага кўра, ҳамюртимиз биринчи даврадан озод этилди. Иккинчи босқичда у Жанубий Корея, чорак финалда эса хитойлик рақибаларидан устун келди. Ярим финалда Мадинабону Хитой Тайпейи вакиласига имкониятни бой берди ва натижада бронза медали билан тақдирланди. Бу натижа орқали ҳамюртимиз Токио-2020 ёзги олимпиадасига 7.2 рейтинг очкосини ҳам жамғарди.

Эртага бўлиб ўтадиган беллашувларда ҳамюртларимиздан Светлана Осипова (+73 кг), Никита Рафалович (-74 кг) ҳамда Шоҳруҳ Ражабов (+87 кг) баҳсларга киришади.

photo5269415167404387219.jpg

4 854
ЎзА