ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Мағлубият алами олинди

Мағлубият алами олинди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг иккинчиси бўлиб ўтди.

Олим Шокиров мураббийлигида тўп сурган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Шаҳзод Акромов ва Пўлатжон Жумахонов рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, тожикистонлик Хуршед Давлатзода жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз: 21 сентябрь куни Тожикистон ўсмирлар жамоасига қарши ўтган илк учрашувда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

3 793
Ж.Тошхўжаев, ЎзА