ЎзА Ўзбек

30.08.2018 10:04 Чоп этиш версияси

Мақсад – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Мақсад – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар” оромгоҳида “Мега-спорт” мусобақасининг мамлакат финал босқичи бўлиб ўтди.

Шуниси эътиборлики, мусобақанинг дастлабки босқич баҳсларида 100 мингга яқин маҳалла ёшлари ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Мамлакат босқичида эса вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтган 10 жамоа иштирок этди. Иштирокчилар мусобақа низомида белгиланган махсус тўсиқлардан ошиш, девордан сакраш, 500 метр масофага югуриш, тоннелдан ўтиш каби шартларни бажарди.

59bb7049-75de-47ee-9870-e73b43cb80f0.jpg

– 2017 йилдан бери Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа бугунги кунда 30 ёшгача бўлган ёшларимизни севимли спорт тадбирига айланиб улгурди. Бу мусобақа ёш авлодни спортга бўлган қизиқишини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи спорт бўлими бошлиғи Умид Ражабов.

Мусобақалар якуни бўйича 255 очко жамғарган Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, 235 очко билан сирдарёлик спортчилар иккинчи, 225 очкони қўлга киритган Наманган вилояти жамоаси фахрли учинчи ўринга эга бўлди.

Назокат Ражабова, ЎзА
3 158