ЎзА Ўзбек

25.08.2018 15:09 Чоп этиш версияси

Мақсад – ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш

Мақсад – ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш
Наманган шаҳридаги “Шишаки“, “Ғирвон“, “Юқори Ровустон“, “Қуйи Ровустон“, “Ўрта Ровустон“ маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ўқувчилар, уюшмаган ёшлар ўртасида ўзбек жанг санъати ва таэквондо (ITF) ҳамда Шарқ якка курашлари спорт турлари бўйича фестиваль ўтказилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб уюшмаган ва вояга етмаган ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида “Шишаки“ маҳалла фуқаролар йиғинидаги футбол майдонида ташкил этилган фестивалда 130 га яқин спортчилар иштирок этди.

preview_w640zc0.jpg

6.jpg

7b341617-0650-4ab8-bd19-066f194a2a16.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 353