Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 23:04 Чоп этиш версияси

Мақсад болаларга қувонч улашиш

Мақсад болаларга қувонч улашиш Пойтахтимиздаа жисмоний имконияти чекланган болалар учун спорт байрами ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги  қарори ва 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида имконияти чекланган болалар учун “Наврўз” байрамига бағишланган мусобақа ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий паралимпия Ассоциацияси  ҳамда  мамлакатимиз маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва коллеж тарбияланувчилари ўртасида стол тенниси, шашка ва мини-футбол спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Турнирда 80дан ортиқ болалар иштирок этди. Мусобақанинг барча иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан  эсдалик совғалари топширилди. 



Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болалар учун самимий тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 174