Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2017 18:45 Чоп этиш версияси

Маҳоратли ёшлар маскани

Маҳоратли ёшлар маскани Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2 минг 600 нафар ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Замонавий шароитларга эга спорт масканида кураш, эркин кураш, самбо, дзюдо, таэквондо, бокс, камондан ўқ отиш, қиличбозлик каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган.

6 (6).jpg

Навқирон авлодда мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини тарбиялашга хизмат қилаётган кураш тўгарагига 50 дан зиёд ёш жалб этилган. “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Собир Қурбонов раҳбарлигида маҳорат ошираётган ёш полвонлар мамлакат ва халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 129






Все о погоде - Pogoda.uz