Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 17:10 Чоп этиш версияси

Маҳоратли мураббия

Маҳоратли мураббия Самарқанд шаҳридаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1 минг 300 дан зиёд ўғил-қиз бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси ва трамполин спорти билан замонавий шароитларда шуғулланмоқда.

Валерия Грудняк 2005 йилдан буён ушбу мактабда ёшларга бадиий гимнастика сирларини пухта ўргатиб келаётган маҳоратли мураббиялардан. Унинг шогирдлари орасидан турли ёш тоифасида саккиз нафар Ўзбекистон чемпиони етишиб чиққан. 2016 йили мамлакат чемпионатида спорт устаси талабини бажарган Ксения Александрова ҳам унинг қўли остида маҳорат оширган.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
3 610






Все о погоде - Pogoda.uz