Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 12:31 Чоп этиш версияси

Маҳаллалардаги 128 нафар ўсмир ғолиблик учун кураш олиб борди​

Маҳаллалардаги 128 нафар ўсмир ғолиблик учун кураш олиб борди​

“Биз эпчил ва чаққонмиз” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди.

18.jpg

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил қилинаётган маҳаллалар ўртасидаги мусобақалар қаторида енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича ўтказилган мусобақа 11-14 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилди.

Мусобақалар яккалик баҳсларда 100 метрга, 400 метрга, 1500 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича, шунингдек, 4x100 метрга ва 4x400 метрга 4 нафар ўғил ҳамда 4 нафар қиз болалардан иборат жамоалар ўртасида эстафета баҳслари шаклида ўтказилди.

“Биз эпчил ва чаққонмиз” спорт мусобақаларининг маҳаллалараро, туман ва шаҳар босқичларида жами 380 фуқаролар йиғинларидан 5 минг 500 дан ортиқ ўсмир иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашган 16 жамоада 128 нафар ўсмир ғолиблик учун кураш олиб борди. Ғолиблар ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Е. Қаноатов​, ЎзА​​
3 910