ЎзА Ўзбек

14.08.2019 18:14 Чоп этиш версияси

Маҳалла ёшлари тўп сурди

Маҳалла ёшлари тўп сурди

Нукус шаҳридаги “Турон” стадионида 2009-2010, 2007-2008, 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Унда маҳалла ёшларидан ташкил топган 12 жамоа ғолиблик учун тўп сурди.

9-10 ёшли ҳаваскор футболчилар ўртасида Хўжайли туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Наврўз” жамоаси, 11-12 ёшлилар ўртасида Тўрткўл туманидаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Арзу” жамоаси, 13-14 ёшлилар ўртасида Чимбой туманидаги “Қостерек” овул фуқаролар йиғинининг “Қостерек ёшлари” жамоаси ғолиб бўлди.

photo_2019-08-14_20-14-58.jpg

photo_2019-08-14_20-14-59.jpg

photo_2019-08-14_20-15-00 (2).jpg

photo_2019-08-14_20-15-00.jpg

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА
3 257