ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5та муҳим ташаббусни маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг оммалаштириш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий мусобақаси ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақа мамлакатимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, шу жумладан Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

photo5375289057598352559.jpg

Июль-август ойларига белгиланган “Чарм тўп” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичида 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 5 200 дан ортиқ ўсмир қатнашган бўлса, улар орасидан туман ва минтақавий босқичларда ғалаба қозонган (Сергели туманининг Хонабод, Учтепа туманининг Бешқайрағоч, Юнусобод туманининг Биллур ҳамда Миробод туманининг Сарикўл маҳаллалари ўсмирлари) энг кучли 4та жамоа якуний шаҳар босқичига етиб келди.

Бугун Миробод туманидаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мини-футбол бўйича “Чарм тўп” мусобақасининг Тошкент шаҳар якуний босқичида 1-ўрин Учтепа тумани Бешқайрағоч маҳалласи ёшларига насиб этди. 2-ўринни Миробод тумани Сарикўл маҳалласи жамоаси қўлга киритган бўлса, кучли учликни Сергели туманидаги Хонабод маҳалласи футболсевар ёшлари якунлаб берди. Юнусобод туманининг Биллур маҳалласи ёшлари эса 4-ўрин билан кифояланди.

photo5375431152296373283.jpg

Шу тариқа “Чарм тўп” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган Бешқайрағоч маҳалласи жамоаси энди 16 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида старт оладиган Республика минтақавий босқичига йўлланма олди.

photo5375431152296373284.jpg

photo5375431152296373286.jpg

photo5375431152296373287.jpg

photo5375556685600500630.jpg

photo5375431152296373288.jpg

2 773
О.ЭШМАМАТОВ, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА