Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.07.2017 20:30 Чоп этиш версияси

Маҳалла бадминтончилари баҳслашди

Маҳалла бадминтончилари баҳслашди Нукусда “Маҳалламиз бандминтончилари” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда 15 ёш оила ҳамда 11-14 ёшли 30 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун баҳслашди.

Бадминтон спортини янада оммалаштириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган мусобақа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Бадминтон Федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақанинг ёш оилалар ўртасидаги баҳсида Нукус шаҳридаги “Тўнғич қонис” маҳалла фуқаролар йиғинидан Исматуллаевлар оиласи 1-ўринни эгаллади. 11-14 ёшли спортчилар ўртасида Давронбек Асқаров ва Зайнабхон Шарипова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 793






Все о погоде - Pogoda.uz