ЎзА Ўзбек

07.08.2019 20:31 Чоп этиш версияси

Лотар Маттеус: “Реал”га ўзгаришлар керак

Лотар Маттеус: “Реал”га ўзгаришлар керак

Германия терма жамоаси афсонаси Лотар Маттеус Зайниддин Зидан бошчилигидаги Мадриднинг “Реал”и катта ўзгаришларга муҳтожлиги ва унинг асосий сабаби нимада эканлиги ҳақида “Diario AS”га берган интервьюсида гапириб ўтди.

– “Реал”га ўзгаришлар керак. Аввал фойдаси теккан ва энди фойдали иш коэффициенти камайиб бораётган футболчилардан қутулиш керак. Ўйлашимча, барча муаммоларга Криштианунинг жамоадан кетгани сабаб бўлган.

Ахир, тасаввур қиляпсизми, у ҳар мавсумда 50-60 талаб голлар урарди. Фантастика! Тўғри, тан олиш керак, Бензема яхши ўйинчи ва Зидан доим унга ишонади. Бироқ у Роналду сингари жамоага кўплаб голлар туҳфа этадиган даражада эмас.

1024px-Liver-RM_(5).jpg

Келинг, Азар ҳақида ҳозир гаплашмайлик. У “Челси”даги даражада ўйнай оладими-йўқми ҳали билмаймиз.

“Реал”нинг ҳозирги таркибига қаранг. Марсело, Карвахал, Рамос, Модрич, Кроос, Каземиро... улар беш-олти йилдан буён битта жамоада ҳаракат қилишяпти. Мадридликларнинг таркибини янгилаш вақти келди. Етакчи футболчиларнинг ёши ўтиб бораётгани ёки ўз формаларини йўқотаётганлиги боис эмас, балки футбол ўзгараётгани учун, – деб айтиб ўтган “Бавария” ҳамда Германия термаси афсонаси испан газетаси мухбири билан суҳбатда.

ЎзА
1 087