Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 18:00 Чоп этиш версияси

"Локомотив" Ўзбекистон кубоги соҳиби

"Локомотив" Ўзбекистон кубоги соҳиби Ўзбекистон кубоги мамлакатимиз футбол жамоалари учун Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган икки мусобақадан биридир. Шу боис уни қўлга киритиш йўлидаги кураш ҳамиша қизғин ва муросасиз бўлади.

11.jpg

Бу йилги Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг икки клуби – “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро куч синашди. Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтган учрашувнинг еттинчи дақиқасида Марат Бикмаев жарима майдонидан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Ушбу ҳисоб ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача сақланиб қолди ва "Локомотив" ғалабага эришди.

8.jpg

4.jpg

Шу тариқа "Локомотив" жамоаси учинчи маротаба Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 955






Все о погоде - Pogoda.uz