Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2017 19:33 Чоп этиш версияси

"Локомотив" ўз майдонида дуранг ўйнади

"Локомотив" ўз майдонида дуранг ўйнади Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи тўртинчи тури доирасида Эроннинг "Истиқлол" клубини қабул қилди.

“А” гуруҳидаги мазкур ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга эътибор қаратган "Локомотив" аъзолари 13-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу голга Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида "Истиқлол" жамоаси аъзоси Кавеҳ Резойи ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

"Локомотив" жамоаси 25 апрель куни ўтказиладиган навбатдаги учрашувда Саудия Арабистонининг "Ал-Таавон" клуби меҳмони бўлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 583






Все о погоде - Pogoda.uz