ЎзА Ўзбек

12.02.2018 17:50 Чоп этиш версияси

“Локомотив” ўз майдонида йирик ғалабага эришди

“Локомотив” ўз майдонида йирик ғалабага эришди Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг биринчи тури доирасида ўз майдонида Бирлашган Араблар Амирлигининг  “Ал Вахда” клубини қабул қилди.

“B” гуруҳидан жой олган ушбу ўйинда “Локомотив” рақиб жамоа устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голлар: Нивалдо 25, - 1:0. Икром Алибоев 53, - 2:0. Салим Султон Ал Шаржи 55 автогол, - 3:0. Сардор Рашидов 58, - 4:0. Икром Алибоев 86, - 5:0

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
9 659