Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 10:12 Чоп этиш версияси

“Локомотив” сафарда очко йўқотди

“Локомотив” сафарда очко йўқотди Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларнинг 27-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионатда пешқадамлик қилаётган “Локомотив” жамоаси сафарда “Нефтчи” клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қаршида ўтказилган “Насаф” ва “Металлург” учрашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. “Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” ўртасидаги баҳсда пойтахтликлар рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

11.jpg

“Олмалиқ” ўз майдонида “Шўртан”ни 3:1 ҳисобида енгган бўлса, “Қизилқум” – “Динамо” учрашуви 1:0 ҳисобида якунланди. “Бухоро” – “Қўқон-1912”, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувларида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 809






Все о погоде - Pogoda.uz