ЎзА Ўзбек

01.12.2019 Чоп этиш версияси

“Локомотив” нинг ёш футболчилари Анталияда ўтказилган турнирда муваффақиятли иштирок этди

“Локомотив” нинг ёш футболчилари Анталияда ўтказилган турнирда муваффақиятли иштирок этди

“Локомотив” футбол клубининг 2006, 2007 ва 2009 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Hane Cup” турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Кеча эса “Локомотив” ва “Пахтакор” учрашувининг таймлар оралиғида ёш футболчилар шарафланди.

Суннат Рўзиев раҳбарлигидаги 2006 йилги ёш футболчилар гуруҳи 6 ўйин ўтказиб, 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эришди. Бу кўрсатгич, болаларнинг ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллашига замин яратди. Жамоа аъзоси Элнур Абдураимов эса “Энг яхши футболчи” бўлди.

Loko-Antaliyada (2).jpg

Loko-Antaliyada (1).jpg

Суннат Абдурасулов мураббийлигидаги 2007 йилда туғилган футболчиларимиз ҳам 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Жамоа ҳужумчиси Шохруҳ Худойберганов ўз гуруҳида “Энг яхши футболчи” номинациясини олди.

Шавкат Ахмеджанов бошчилигидаги 2009 йилги болалардан ташкил этилган гуруҳ ўз имкониятлари даражасида иштирок эта олмади. 2 ғалаба, 1 мағлубият ва 3 дуранг билан чекланган жамоа 4-ўринни эгаллади. Шаҳзод Равшанбеков гуруҳда “Энг яхши футболчи” деб тан олинди.

Loko-Antaliyada (3).jpg

Loko-Antaliyada (6).jpg

Loko-Antaliyada (7).jpg

Loko-Antaliyada (8).jpg


2 764
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА