ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси “МЮ”га ўтиши мумкин

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси “МЮ”га ўтиши мумкин

Италиянинг Tuttosport нашри франциялик яримҳимоячи Поль Погбанинг “Ювентус”га қайтиш масаласи “қизил-иблислар” раҳбарияти олдида турган асосий мавзусига айлангани ҳақида хабар бермоқда.

Унда маълум бўлишича, туринликлар Погба учун 60 миллион евро ҳамда асосий таркибдан четда қолаётган собиқ “ливерпульчи” Эмре Жанни беришлари лозим бўлади.

Мазкур таклиф дастлаб англияликлар томонидан илгари сурилаётганини инобатга олсак, ушбу трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин, деб қўшимча қилинади Tuttosport хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба жароҳат сабабли сентябрь ойидан буён “Манчестер Юнайтед”га ёрдам бера олмаётган эди. Якшанба оқшомида у “Уотфорд”га қарши беллашувда ҳаракат қилди, бироқ жамоаси мағлубиятга учради: “Уотфорд” –“Манчестер Юнайтед” — 2:0.


3 869
ЎзА