ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

«Ла Лигани ютиш «Барселона» даражаси учун етарли эмас» — Гвардиола Вальверде ҳақида гапирди

«Ла Лигани ютиш «Барселона» даражаси учун етарли эмас» — Гвардиола Вальверде ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида шогирди Агуэро, жамоасининг ҳолати, Лионель Месси ҳамда «Барселона»даги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хабарингиз бор, ўйинда Серхио Агуэро хет-трик қайд этиб, Премъер-лигада энг кўп гол урган хорижлик футболчига айланди. Учрашувда «Манчестер Сити»​ мукаммал ҳаракат қилиб, йирик - 6:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Журналистлар Гвардиолага фаолияти давомида у билан ишлаган энг яхши ҳужумчи кимлиги ҳақида сўрашди. Бунга жавобан у:

«Шубҳасиз, Энг яхшиси – Месси. Агуэрога келсак, у гол уриш учун керак бўлса, ўлади. Ҳақиқий талант. Профессионал. Серхио доимо мен билан бирга ишлаган энг яхшилар қаторида бўлади», дея жавоб қайтарди у.

GettyImages-1168427442-910x642.jpg

Шунингдек, Гвардиола «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан кейин «Барселона» мухлислари ва клубга бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан муҳокамаларга сабаб бўлаётган «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Ҳамдардлик билдираман. Биласизми, Ла Лигани ютиш «Барселона» даражаси учун етарли эмас.

Учрашувдан кўнглим тўлдими? Ҳа, албатта. Силванинг майдонга қайтиши ва Де Брюйненинг ҳаракатларидан завқландим. Ой охиригача Сане ҳам ўйинга қўшилади деб, умид қиламиз», дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги кунларда каталонияликлар бош мураббийлигига жамоанинг собиқ футболчиси Хавининг келиши ҳамда Валверденинг истеъфога чиқарилиши юзасидан ғарб ОАВларида бир қатор хабарлар урчимоқда.

4 872
ЎзА