ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Курашчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Курашчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мазкур турнирда спортчимиз Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки медални тақдим этди.

-97 килограмм вазн тоифасида кечган эркин кураш баҳсида ҳамюртимиз Мақсуд Вейсалов бронза медалига сазовор бўлди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган курашда ҳиндистонлик Акаш Антига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Бугунги кун дастурида қизларимиз саралаш босқичидан баҳсларга киришади.

Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-50 кг: Жасмина Иммаева – Мария Леорда (Молдавия)
-76 кг: Мухлиса Нормўминова – Камиле Гаусатие (Литва)

3 279
ЎзА