ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

Курашчилар сараланди

Курашчилар сараланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафардан зиёд полвон ғолиблик учун беллашди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Фурқат Маъруфжонов, Руслан Бўриев, Шермуҳаммад Жандриев, Яҳё Имомов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Муҳаммад Жумаев, Умар Бозоров шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Хотин-қизлар беллашувларида Моҳинур Мўминова, Зарнигор Раҳмиддинова, Ирода Мамашоева, Севинч Исоқова, Шаҳноза Бозорова, Покизахон Камолиддинова, Юлдуз Муҳаммадиева ҳамда Рината Илматова ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканини исботлади.

Ўзбекистон чемпионатининг якунига кўра, Сурхондарё полвонлари биринчи, Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, Навоий ва Фарғона жамоалари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.


Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

2 438
ЎзА