ЎзА Ўзбек

03.09.2019 Чоп этиш версияси

Кураш: полвонларимиз жаҳон чемпионатида яна учта олтин медални қўлга киритди

Кураш: полвонларимиз жаҳон чемпионатида яна учта олтин медални қўлга киритди

Хабарингиз бор, айни кунларда Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ҳам ўтказилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида иштирокчилар бешта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушишди. Жумладан, эркаклар -81 ҳамда -90 кг, аёллар эса -57, -63 ва -70 кг.да дунё биринчилигини қўлга киритиш учун курашди. Қувонарлиси, бугунги беллашувлар ҳам вакилларимиз учун муваффақиятларга бой бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Чунончи, эркаклар ўртасидаги ҳар икки вазн тоифасида ҳам олтин медаллар юртимиз полвонлари кўксини безаган бўлса, аёллардан фақат -70 кг вазн тоифасида гиламга тушган Нилуфар Эргашева жаҳон чемпиони, деган юксак номга сазовор бўлди.

photo_2019-09-03_21-42-53.jpg

photo_2019-09-03_21-42-55 (2).jpg

photo_2019-09-03_21-42-56.jpg

Бугунги беллашувларнинг барча совриндорлари билан танишинг:

Кураш. Жаҳон чемпионати. Чонгжу (Жанубий Корея)

Эркаклар. – 81 кг.

1. Сарвар Шомуродов (Ўзбекистон)
2. Илёс Али Акбари (Эрон)
3. Чун-Та Хуанг (Хитой Тайпейи)
3. Ҳақназар Назаров (Тожикистон)

-90 кг.

1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)
2. Омид Тазтак (Эрон)
3. Ажмалш Исҳоқ Заи (Афғонистон)
3. Алексис Плантард (Франция)

Аёллар. – 57 кг.

1. Хёнг Жеонг Ли (Жанубий Корея)
2. Гулшат Насирова (Туркманистон)
3. Саовалак Хомклин (Таиланд)
3. Маҳлиёхон Юлдошева (Ўзбекистон)

-63 кг.

1. Ю-Чинг Ченг (Хитой Тайпейи)
2. Динара Халлиева (Туркманистон)
3. Ҳасани Нажму Шифа (Индонезия)
3. Жи Вон Парк (Жанубий Корея)

-70 кг.

1. Нилуфар Эргашева (Ўзбекистон)
2. Сити Латифа (Индонезия)
3. Чиа-Линг Лиу (Хитой Тайпейи)
3. Мария Лохова (Туркманистон)

6 979
ЎзА