ЎзА Ўзбек

28.02.2020 Чоп этиш версияси

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди​

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди​

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафардан зиёд полвон ғолиблик учун беллашмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида 60, 66, аёллар иштирокида 48, 52, 57 ва 63 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Моҳинур Мўминова (Сурхондарё), Зарнигор Раҳмиддинова (Фарғона), Ирода Мамашоева (Сурхондарё), Севинч Исоқова (Жиззах) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, эркаклар ўртасида Фурқат Маъруфжонов (Тошкент вилояти) ва Руслан Бўриев (Тошкент вилояти) олтин медални қўлга киритди.

2 210
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА