ЎзА Ўзбек

15.05.2019 20:50 Чоп этиш версияси

Эркин кураш бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди

Эркин кураш бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан Миробод туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эркин кураш бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда пойтахт ёшлари билан бирга Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларидан келган 300 дан зиёд ёш полвон тўртта вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар очиқ биринчилигида қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган ёш эркин курашчиларнинг иштирок этишгани ҳам баҳсларни янада қизғин ўтишига сабаб бўлди.

38 кг.гача вазн тоифасидаги беллашувларда Имрон Гусенов, 28 кг. вазн тоифасида Ҳожиакбар Қўчқоров, 23 кг. вазн тоифасида Азиз Расулов 1-ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Назокат Ражабова, ЎзА
4 921