ЎзА Ўзбек

06.12.2018 17:03 Чоп этиш версияси

Купер Туркия йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Купер Туркия йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Аввал хабар берганимиздек, келгуси йил 5 январь – 1 февраль кунлари БААда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа олдидан ўзининг сўнгги йиғинини Туркияда ташкил этади. Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер 15-29 декабрь кунлари Анталия шаҳрида бўладиган ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан жами 27 нафар футболчи ўрин олган.

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров (“Локомотив“)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912“)
Санжар Қувватов (“Насаф“)
Жавоҳир Илёсов (“Металлург“)

Ҳимоячилар:

Егор Кримец (“Пахтакор“)
Анзур Исмоилов (“Локомотив“)
Достон Турсунов (“Нефтчи“)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив“)
Олег Зотеев (“Локомотив“)
Фаррух Сайфиев (“Пахтакор“)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор“)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор“)

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков (“Насаф“)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ“, Хитой)
Отабек Шукуров (“Шаржа“, БАА)
Дилшод Раҳматуллаев (“Пахтакор“)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата“, Япония)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор“)
Азиз Турғунбаев (“Навбаҳор“)
Достон Ҳамдамов (“Анжи“, Россия)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор“)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912“)
Икром Алибоев (“Локомотив“)
Элдор Шомуродов (“Ростов“, Россия)

Ҳужумчилар:

Марат Бикмаев (“Локомотив“)
Сардор Рашидов (“Локомотив“)
Иван Нагаев (“Қизилқум“).

Терма жамоамиз аъзолари 29 декабрь куни юртимизга қайтиб келади. 26-27 декабрь кунлари эса назорат-синов ўйини ўтказилиши режалаштирилмоқда, спарринг-рақиб номи эса кейинроқ маълум бўлади. Янги йил байрамидан кейин, яъни 2 январь куни терма жамоамиз аъзолари Осиё кубогида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетади.

Отабек Эшмаматов, ЎзА​​
2 912