ЎзА Ўзбек

27.08.2019 Чоп этиш версияси

Купер шогирдлари Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Купер шогирдлари Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, 5 сентябрдан 2022 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқич учрашувларига старт берилади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг дастлабки ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида 2-тур ўйинлари ўтказилади. Тақвимга кўра Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу турда дам олади. ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушадиган бўлди. Мазкур ўртоқлик ўйини Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади.

5 055
ЎзА