ЎзА Ўзбек

31.03.2019 14:45:14 Чоп этиш версияси

Кумушхон Файзуллаева яна бир бор чемпионликни қўлга киритди


Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда МОҚ.

Аёллар ўртасида кечган сўнгги 2 вазн тоифасидаги чиқишлар мухлисларни бефарқ қолдирмади.

-59 килограммда Муаттар Набиева, -64 кг вазнда эса Кумушхон Файзуллаева, кутилганидек, яна бир карра чемпионликни қўлга киритишди. Натижалар эса қуйидаги кўринишда бўлди:

Эркаклар:

-67 кг: Азамат Рамазонов (Тошкент вилояти) – 265 кг (120 кг + 145 кг)

Аёллар:

-59 кг: Муаттар Набиева (Андижон) – 212 кг (95 кг + 117 кг)
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева (Навоий) – 209 кг (90 кг + 119 кг)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кумушхон Файзуллаева АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлган эди.