ЎзА Ўзбек

22.12.2019 Чоп этиш версияси

Кумушхон Файзуллаева Қатар турнирида шоҳсупага кўтарилди

Кумушхон Файзуллаева Қатар турнирида шоҳсупага кўтарилди

Оғир атлетика бўйича Қатар Халқаро кубоги вакилларимиз учун муваффақиятли давом этмоқда. Кечаги кун дастурида терма жамоамизнинг яна бир вакили шоҳсупага кўтарилди. 

Аёллар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева даст кўтариш машқи бўйича 96 килограмм натижа билан ушбу йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.

Вакиламиз силтаб кўтариш машқи бўйича 117 кг, икки кураш бўйича эса 213 кг натижа қайд этиб, мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.

1 565
ЎзА