Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 16:28 Чоп этиш версияси

Бадминтон бўйича Ўзбекистоннинг ёш чемпионлари аниқланди

Бухорода бадминтон бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 200 га яқин ёш спортчи 2 ёш гуруҳида ғолиблик учун баҳслашди.

2003-2004 ва 2005-2007 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида тегишли равишда Бухоро вилоятидан Ҳ.Барноев, Навоийдан М.Ғаниева, Тошкент шаҳридан И.Баринов, Б.Қосимжонова ғолибликни қўлга киритди.

Жуфтлик баҳсларида Навоий вилояти вакиллари ғолиб бўлди. Аралаш мусобақаларда ҳам навоийлик бадминтончилар М.Ғаниева – Р.Сатторов биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида мезбон спортчилар ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Андижон ва Хоразм вилоятлари бадминтончилари сазовор бўлди.

– Спортнинг бадминтон тури тобора оммалашиб, кучли спортчилар етишиб чиқмоқда, – дейди мусобақа ғолибларидан Ҳ.Барноев. – Улар орасида катталар ўртасида мамлакат терма жамоаси аъзолари Бахшулла ва Файзулла Амриллаевлар бор. Мен ҳам уларга ҳавас қилиб, маҳоратимни оширишга ҳаракат қилмоқдаман. Мақсадим ушбу спорт турида халқаро миқёсда улкан ғалабаларга эришиш.

Мусобақа ғолиблари медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
3 646






Все о погоде - Pogoda.uz