ЎзА Ўзбек

13.10.2015 18:26 Чоп этиш версияси

Кубок кучлиларга насиб этди

Пойтахтимизда пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Пауэрлифтинг ҳозирги кунда жадал ривожланиб бораётган спорт турларидан. Мамлакатимизда ҳам ушбу спорт тури кенг оммалашиб бормоқда. Бунинг самарасида спортчиларимиз халқаро миқёсдаги мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ташкил этилган мусобақада 150 нафарга яқин спортчи 15 вазн тоифасида куч синашди.

Илҳом Бўриев, Ўктам Мамаражабов, Ҳусниддин Бўриев, Юрий Антонов, Қаҳрамон Шобердиев, Евгений Карпалов, Аҳрор Жабборов, Ҳамза Примов ўз вазн тоифасида олтин медаль билан тақдирланди.

Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Дамира Алимбаева, Гулмира Давронова, Қоракўз Султонова, Оксана Рихситиллаева, Кристина Паракетсева, Холида Отаназарова, Султание Усеинова, Виолета Мельникова, Маҳлиё Одилжонова, Малика Бобониёзова, Милена Глазунова, Алеся Лишинская, Сабрина Қўлдошева ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
4 863