ЎзА Ўзбек

10.03.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус дзюдочиларга зарар етказди

Коронавирус дзюдочиларга зарар етказди
Халқаро дзюдо федерацияси маълумотига кўра, бир неча кундан сўнг Екатеринбургда бошланиши керак бўлган “Катта дубулға” турнири коронавирус сабаб ўтказилмайдиган бўлди.

Апрель ойида Грузиянинг Тбилиси ҳамда Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнирлари бўлиб ўтиши керак эди. Бу мусобақалар ҳам ҳозирча бекор қилинган. 

Гран-при турнири ғолиблари 700, “Катта Дубулға” чемпионлари эса 1000 рейтинг очкога эга бўлар эди. 



2 585
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА