ЎзА Ўзбек

25.07.2018 23:55 Чоп этиш версияси

“Korea open”да муваффақиятли қатнашган таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди

“Korea open”да муваффақиятли қатнашган таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди
Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо бўйича рейтинг мусобақаси ўтказилди. Унда жаҳоннинг 55 мамлакатидан 1400 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. 19 июль куни бошланган беллашувлар ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилганди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган 30 нафар таэквондочи 22 та медални қўлга киритди. Шундан 10 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронзадир.

25 июль куни спортчиларимиз Сеулдан Тошкентга қайтиб келишди. Вакилларимизни аэропортда спорт жамоатчилиги, уларнинг оила аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди.

Қуйида рейтинг мусобақасининг совриндорлар қаторидан жой олган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Олтин:

Нурлан Бойдхўжаев

Зафарбек Каримов

Шаҳзод Жўраев

Улуғбек Рашитов

Жасурбек Жайсунов

Нажмиддин Қосимҳожиев

Фариз Маҳмуди

Гулҳумор Содиқова

Моҳинабону Аҳадова

Саидмуродхўжа Тохирхўжаев

Кумуш:

Амир Ботуров

Азиз Арзиев

Ислом Ражабов

Жаҳонгир Худойберганов

Муҳаммадрошад Акрамов

Оятуллох Акрамов

Бронза:

Динора Мамадибрагимова

Амир Тўраев

Абдулазиз Ҳамидуллаев

Иброҳим Нигманов

Муҳаммадалихон Мухторхонов

Мадинабону Маннопова

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 20 рейтинг очкосига эга бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган спортчилар эса мос равишда 12 ва 8 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйишди.

3 726