ЎзА Ўзбек

02.10.2019 Чоп этиш версияси

КОНКАКАФнинг собиқ бош котиби бир умрга футболдан четлаштирди

КОНКАКАФнинг собиқ бош котиби бир умрга футболдан четлаштирди

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси давлатлари футбол Конфедерацияси – КОНКАКАФнинг собиқ бош котиби Энрике Сансни бир умрга футбол билан боғлиқ фаолиятдан четлаштирди. ФИФА сайти бу ҳақда хабар беради.

Ташкилотнинг одоб-ахлоқ бўйича мустақил палатаси уни тегишли меъёрларга риоя этмасликда, хусусан, ўйинларни сотишда айбдор деб топди. Бундан ташқари Энрике Санс 100 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.

2 840
ЎзА