Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2017 20:52 Чоп этиш версияси

Коллежда "ақлли сув ҳавзаси" барпо этилади

Республика олимпия захиралари коллежида ёш спортчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган "ақлли сув ҳавзаси" қурилиши лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Сув ҳавзасини лойиҳалаштиришда замонавий нормативлар эътиборга олинган, сувни тозалайдиган "ақлли" тизимдан фойдаланиш кўзда тутилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Чилонзор тумани ҳокимлиги вакиллари, спортчилар ва ўқувчилар иштирок этди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров ва бошқалар замонавий технологиялар ёш спортчиларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу технологиялар ёшларга ўз ҳаракатларини аниқ бажариш, мусобақа чоғида зарур стратегияни танлаш, натижаларини яхшилаш имконини беради.

Айни пайтда Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спортчиларни олимпия нормативларига мувофиқ тайёрлаш талабларига жавоб берадиган янги спорт-соғломлаштириш комплекси барпо этилмоқда. Бунинг учун Испания ва Даниядан замонавий жиҳозлар келтирилди. Старт тумбалари, байроқ ўрнатиладиган устунлар, зиналар, бассейн туби ва ён деворларини белгилаш мосламалари Халқаро сузиш федерацияси талабларига мос келади. Буларнинг барчаси бўлажак олимпиячиларни замонавий шароитларда тайёрлаш имконини беради.

Шунингдек, сув ҳавзаси хавфсизлигини таъминлаш ва унинг сувини тозалаш тизимига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерда замонавий тозалаш ускунаси ва сувни таҳлил қилиш имконини берадиган "ақлли" тизим ўрнатилади. Сув ҳавзаси замонавий иситиш мосламалари билан жиҳозланади ва йил давомида фаолият кўрсатади.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 639






Все о погоде - Pogoda.uz