ЎзА Ўзбек

19.12.2019 Чоп этиш версияси

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Мезбонлар олтинчи бўлди, финалда “Фламенго” ва “Ливерпуль”

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Мезбонлар олтинчи бўлди, финалда “Фламенго” ва “Ливерпуль”

Қитъамизнинг яна бир вакили “Ал-Ҳилол” клуби “Монтеррей” билан учинчи ўрин учун кураш олиб боради.

Қатарда ўтаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Турнир мезбонлари “Ал Садд” клуби бешинчи ўрин учун курашда Туниснинг “Эсперанс де Тунис” клубига йирик ҳисобда (2:6) имкониятни бой бериб, олтинчи ўриндан жой олди, тунисликлар эса бешинчи ўрин билан кифояланишди.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал ўйинлари ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Унда ОЧЛнинг амалдаги ғолиби Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол“ клуби ўйинда ҳисобни очган, биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал этган бўлишига қарамай, Бразилиянинг “Фламенго“ клубига ютқазиб қўйди. “Пахтакор”нинг ОЧЛ гуруҳ баҳсидаги рақиби “Ал Ҳилол” энди турнирнинг бронза медали учун Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси билан ўзаро куч синашади.

Мусобақанинг иккинчи ярим финал учрашувида УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби “Ливерпуль“ клуби КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолиби “Монтеррей“ни сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. Энди Юрген Клопп шогирдлари финалда Либертадорес Кубоги соҳиби, Бразилиянинг “Фламенго“ клуби билан тўқнаш келади.

Бешинчи ўрин учун
“ЭСПЕРАНС ДЕ ТУНИС” (Тунис) - “АЛ САДД” (Қатар) – 6:2

Ярим финал
“ФЛАМЕНГО“ (Бразилия) - “АЛ ҲИЛОЛ“ (Саудия Арабистони) - 3:1
Голлар: Де Арраскаэта (49), Бруно Энрике (78) - Ал-Досари (18), Ал-Булайхи (88, ўз дарв.).

“Фламенго”: Диего Алвес, Рафинья, Мари, Филипе Луис, Родриго Кайо, Арао, де Арраскаэта (Пирис, 90), Жерсон (Диего, 74), Эвертон Рибейро, Габриэл Барбоза, Бруно Энрике (Витиньо, 89).

“Ал-Ҳилол”: Ал-Маюф, Чжан Хен Су, Ал-Брейк, Ал-Булайхи, Ал-Шахрани, Каррильо, Куэльяр, Карлос Эдуардо, Ал-Досари (Ал-Абед, 83), Жовинко (Хрибин, 71), Гомис (Отайф, 90).

Огоҳлантиришлар: Бруно Энрике (20), Жовинко (44), Мари (45), Ал-Булайхи (45), Ал-Досари (69), Диего (87).

Четлатиш: Каррильо (83).

“МОНТЕРРЕЙ” (Мексика) – “ЛИВЕРПУЛЬ” (Англия) - 1:2
Голлар: Фунес Мори (14) – Кейта (11), Фирмино (90).
“Монтеррей”: Бароверо, Медина, Санчес, Монтес (Лайюн, 79), Ванжони, Ортис, Писарро (Гонсалес, 90), Гальярдо, Фунес Мори, Пабон (Меса, 82), Родригес.

“Ливерпуль”: Алиссон, Хендерсон, Робертсон, Гомес, Лаллана, Милнер (Александер-Арнолд, 75), Окслейд-Чемберлен, Кейта, Шакири (Мане, 68), Салах, Ориги (Фирмино, 85).

Огоҳлантиришлар: Ванжони (47), Гомес (58), Гальярдо (78).

Учинчи ўрин учун
21 декабрь 19:30
“МОНТЕРРЕЙ” (Мексика) - “АЛ ҲИЛОЛ“ (Саудия Арабистони)
Финал
21 декабрь 22:30
“ЛИВЕРПУЛЬ” (Англия) - “ЭСПЕРАНС ДЕ ТУНИС” (Тунис).

2 165
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА