Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 12:29 Чоп этиш версияси

Кикбоксингчиларимиз жаҳон кубоги совриндори бўлди

Кикбоксингчиларимиз жаҳон кубоги совриндори бўлди
Россиянинг Анапа шаҳрида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги – «Даймонд» мусобақасида спортчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси вакиллари, мухлислар ва журналистлар кутиб олди. 

Мусобақада 56 спортчимиз иштирок этди. Дунёнинг 12 давлатидан 750 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари 20 олтин, 14 кумуш ва 16 бронза медални қўлга киритди.

17.jpg

– Спортчиларимиз халқимиз ишончини оқлаганидан хурсандман, – дейди Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси раиси О.Нарметов – Нуфузли мусобақалардаги бундай ғалабаларимиз мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятимизни юзага чиқаришга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайлидир.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
4 039