ЎзА Ўзбек

19.09.2018 12:47 Чоп этиш версияси

​Кикбоксинг бўйича беш карра Европа чемпиони ўз уйида жонсиз топилди. Аслида нима бўлган эди?

​Кикбоксинг бўйича беш карра Европа чемпиони ўз уйида жонсиз топилди. Аслида нима бўлган эди?

Кикбоксинг бўйича Европанинг беш карра чемпиони, россиялик Диана Каратеева 16 сентябрь куни Абакан шаҳридаги ўз уйида жонсиз ҳолда топилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг вафот этишига углерод оксидидан заҳарланиш сабаб бўлган. Марҳуманинг онаси Ольга Каратееванинг айтишича, Диана овқатланиш учун газни ёқиб, ухлаб қолган. Орадан маълум вақт ўтиб, уйғонгач эса хонадан чиқишга куч топа олмай, вафот этган.

23 ёшли Диана бир қатор халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган эди.

ЎзА
3 775