ЎзА Ўзбек

14.05.2019 16:47 Чоп этиш версияси

Хуршид Тожибоев ва Шаҳобиддин Зоиров Данияда жанг қилади

Хуршид Тожибоев ва Шаҳобиддин Зоиров Данияда жанг қилади

Истеъдодли чарм қўлқоп усталаримиз Хуршид Тожибоев ҳамда Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги иккинчи жангини 18 май куни Даниянинг Орхус шаҳрида ўтказади.

Хуршид ушбу бокс кечасида грузиялик Иракли Шариашвили билан рақобатлашса, Шаҳобиддин грузиялик Мишико Шубитидзега қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Х.Тожибоев ўзининг илк жангини шу йил 23 март куни Польшада мезбон боксчи Кристоф Роговскига қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Ш.Зоиров эса 5 апрель куни БААда индонезиялик Антони Холтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 798