ЎзА Ўзбек

08.08.2019 Чоп этиш версияси

“Хотира қанотлари” турнирида гуруҳ баҳслари якунланди, эртага ғолиблар аниқланади

“Хотира қанотлари” турнирида гуруҳ баҳслари якунланди, эртага ғолиблар аниқланади

Хабарингиз бор, қарийб 40 йилдан бери ҳар йили август ойида марҳум “Пахтакор-79” жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб турли тадбирлар ўтказиб келинади. Бу йил ҳам ушбу хайрли анъана давом этмоқда.

Жумладан, “Пахтакор” клуби ташаббуси билан бу йил 2004 йилда туғилган ўсмирлар жамоалари ўртасида анъанавий “Хотира қанотлари” турнири ўтказилмоқда. Унда 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Кеча мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Гуруҳ баҳсларининг сўнгги кунида “Пахтакор” академияси тарбияланувчилари Украинадан ташриф буюрган “Пахтакор-Куриловка” жамоаси билан ўтган кескин учрашувда ягона гол эвазига зафар қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Пахтакор” академияси ўрин олган гуруҳда ярим финалнинг иккинчи йўлланмасини Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўлга киритди. Улар “Андижон” футбол академиясидан келган тенгдошларини аяб ўтиришмади ва рақиб дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритишди.

Қолган ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

7 август

“Бунёдкор” – “Нефтчи” – 1:1

“Локомотив” – “Янгиер” – 0:1

Бугун бўладиган ярим финал ўйинларида “Пахтакор-2004” жамоаси “Насаф”га қарши майдонга тушса, иккинчи жуфтликда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси тарбияланувчилари Ўзбекистон ўсмирлар термасига қарши баҳс олиб боради.

8 август

1-4 ўринлар учун

“Қайрат” – Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси

“Пахтакор” – “Насаф”

5-8 ўринлар учун

“Пахтакор-Куриловка” – “Янгиер”

“Андижон” – “Нефтчи”

9-12 ўринлар учун

АГМК – “Бунёдкор”

“Бухоро” – “Локомотив”

Финал учрашуви 9 август куни соат 9:30да “Жар” стадионида бошланади.

1 521
ЎзА