ЎзА Ўзбек

20.08.2018 19:04 Чоп этиш версияси

Хоразм жамоаси чемпион

Хоразм жамоаси чемпион Пойтахтимизда уюшмаган ёшлар ўртасида “Чарм тўп” футбол мусобақасининг республика босқичи якунланди.

Мусобақа Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилди. 

6.JPG

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

Олимпия тизимида ўтказилган “Чарм тўп“ мусобақасининг финал баҳсида Фарғона ва Хоразм жамоалари баҳслашди. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган хоразмлик ёшлар бош совринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари, диплом билан тақдирланди.

9 (1).JPG

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
6 406