ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Хоккейчиларимиз «Алмати»га мағлуб бўлди

Хоккейчиларимиз «Алмати»га мағлуб бўлди
 Аввал хабар қилингаднидек, Тошкентнинг «Ҳумо-2» клуби Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этмоқда.

11 та жамоа қатнашаётган чемпионатда хоккейчиларимиз «Ҳумо Арена» кўп тармоқли спорт мажмуида Қозоғистоннинг «Алмати» клуби билан 2 марта учрашув ўтказди.

Кескин ва муросасиз ўтган биринчи учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди: «Ҳумо-2» – «Алмати» 2:1.Иккинчи учрашув ҳам қизғин ўтди. Ўтказилган 60 минутлик ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди: 2:2. Қўшимча берилган 5 минутлик вақт ҳам ҳисобда ўзгариш ясай олмади.

Фақат пеналтилар сериясида қозоғистонлик хоккейчиларнинг қўли баланд келди: «Ҳумо-2» – «Алмати» 2:3.

photo5357361756730666406.jpg

photo5357200897320529505.jpg

photo5357200897320529504.jpg

photo5357200897320529503.jpg

photo5357200897320529502.jpg

photo5357200897320529501.jpg

photo5357200897320529500.jpg

4 782
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА