ЎзА Ўзбек

22.02.2019 Чоп этиш версияси

​Хоккей: “Ҳумо” якка пешқадамга айланди

​Хоккей: “Ҳумо” якка пешқадамга айланди

Кеча пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Пайшанба оқшомида муз устига “Ҳумо” ҳамда “Тошкент” жамоалари чиқишди. Ўйин “Ҳумо” жамоаси хоккейчиларининг ғалабаси билан якунланди: “Ҳумо” – “Тошкент” – 3:1. Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг илк учрашувида “Семурғ” жамоаси “Бинокор” устидан 5:4 ҳисобида муваффақият қозонган эди.

Чемпионатда 8 очко тўплаган “Ҳумо” жамоаси якка пешқадамга айланди. “Семурғ” ҳамда “Тошкент” жамоалари ҳисобида эса 6тадан очко бор. Ҳозирча ғалаба нималигини билмай келаётган “Бинокор” жамоаси ҳамон сўнгги поғонада бормоқда.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-тур ўйинлари шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.

Xumo-Toshk (2).jpg

Xumo-Toshk (3).jpg

Xumo-Toshk (4).jpg

Xumo-Toshk (6).jpg

Xumo-Toshk (7).jpg

2 644
Муҳаммад Амин, ЎзА​